...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзордаги “спорт товар” “штанга” кўтарган спортчисиз хувуллаб қолди


18:29, 02.05.2016 Жамият
 6 846

Муқимий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги ўша қадрдон ёзувлар ва “штанга” кўтариб турган спортчининг сурат-ҳайкалчаси олиб ташланди.

Айни вақтда пойтахт Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига муносабати билан улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Янги халқа йўлини қуришга аллақачон старт бериб юборилган.
 
Эртадан бошлаб, Тошкентда трамвайлар фаолиятига буткул нуқта қўйилади. Бугун 17-трамвай сўнгги бор йўлга чиқди. Айни вақтда Тошкентда трамвай йўлларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда.
 
Чилонзор туманидаги Муқимий ва Қатортол кўчаларини боғловчи чорраҳа халқ тилида “спорт товар” деб юритилади. Бунга сабаб анча йиллардан буён ушбу чорраҳадаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида катта спорт буюмлари дўкони жойлашганидир. Бу дўкон кўпчилик учун болалик, талабалик йилларини эслатиши аниқ. Дўконга кирган ёки автобус бекатида тўхтаганганлар кўп қаватли уйга битилган “Спорт буюмлари” ёзувига кўзи тушган бўлиши аниқ.  Ўша уй деворларига “штанга” кўтариб турган спортчининг ҳайкалчаси ёпиштирилганди.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Чилонзор тумани Муқимий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги ўша қадрдон ёзувлар ва “штанга” кўтариб турган спортчининг сурат-ҳайкалчаси олиб ташланганини хабар қилишди. Маълумотларга қараганда, сурат-ҳайкал 40 йилдан ортиқ ушбу кўп қаватли уй“ники” бўлиб келган.
 
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари штанга кўтариб турган спортчини ҳам трамвайлар каби илиқ сўзлар билан хотирлашмоқда.

Теглар:Трамвайлар Тошкент Муқимий кўчаси Спорт товар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар