...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзордаги “Jaguar” ресторанида "Севишганлар куни" кенг нишонланди


13:39, 15.02.2016 Жамият
 11 958

Ресторан ходимларининг “Севишганлар куни”ни нишонлаш мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатига зид эканидан хабарлари йўқдир. Бироқ Чилонзор тумани ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши масъулларининг бепарволигини оқлаб бўлармикин?

Бироз аввал сайтимиз орқали 14 февраль санасини “Севишганлар куни” сифатида нишонлайдиганлар тўғрисида таҳлилий мақола чоп этган эдик. Неча йиллардан буён бу куннинг ёшлар маънавиятига салбий таъсири ҳақида бонг уриб келинса-да, минг афсуски, “оммавий маданият” ниқоби остидаги “Авлиё Валентин куни”ни байрам қиладиганлар учраб турибди.

Бир неча йиллар олдин кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналарда шу кун муносабати билан концерт дастурлар уюштириш роса оммалашган эди. Эътирозлар сабаб “Севишганлар куни” Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун сифатида нишонлана бошланди. Бу қувонарли ҳол, албатта. Бироқ ҳамон ўз жиғилдонини миллатнинг эртанги кунидан, ёшлар маънавиятидан устун қўядиганлар йўқ эмас.
 
“Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари 14 февраль куни Тошкентдаги ресторанларни кўздан кечирди. Шу куни Чилонзор туманидаги “Jaguar” ресторанида 14 февраль санаси “Севишганлар куни” сифатида кенг нишонланаётганининг устидан чиқдик. Маълумотларга қараганда, “Jaguar” ресторанидаги “байрам”да хонанда Жасур Умиров иштирок этиб, мини концерт дастурини тақдим этган. Концерт афишалари анча аввал чиқарилган бўлиб, олий ўқув юртлари ва коллежларда “байрам”га кириш чипталари сотилгани ҳақида маълумотлар бор. Махсус афишаларда “Севишганлар куни муносабати билан” деган ёзувларга кўзимиз тушди. Наҳот, биз илғаган бу эълонни давлат ва жамоат ташкилотларининг мутассаддилари, “Камолот” ЁИҲ етакчиларию раҳбар ходимлари, Республика маънавият тарғибот маркази ва туман ҳокимликлари вакиллари кўрмаган бўлишса?

Ресторанга кириб борар эканмиз бутун залнинг байрамона тусда безатилганига гувоҳ бўлдик. Алвон гуллар, “юракча” шаклидаги қизил пуфаклар... Ресторан раҳбарияти 14 февраль санасини “Севишганлар куни” сифатида нишонлашда миллий қадриятлар, урф-одатларни, мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатини четга суриб қўйиб фақат чўнтагини “қаппайтириш”ни мақсад қилгани кундек равшан. Биз мазкур масала юзасидан “Jaguar” ректорани маъмуриятига қўнғироқ қилдик. Ўзини Малика деб таништирган ресторан ходими саволларимизга қуйидагича жавоб берди.

— Биз “Севишганлар куни”ни нишонлаганимиз йўқ. Балки сизларга нотўғри маълумот беришгандир. Ресторанимиз жума, шанба ва якшанба кунлари хўрандалар кўп бўлади. Кечаги кунни нишонлаганлар бўлгандир, лекин бизда оддий кун сифатида ўтди.
— Лекин суратлардан кўриниб турибдики, бу кунга ресторанингизда алоҳида тайёргарлик кўрилган. Афишалар чиқарилган, “Севишганлар куни муносабати билан меҳмон санъаткор Жасур Умиров” деб қайд этилган. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Ресторанимиздаги ишчиларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Кеча бир “официант”имизнинг туғилган куни эди. Шу сабаб афиша жойлаштириб, зални пуффаклар билан безатдик, холос. Раҳбаримиз шу кун муносабати билан ресторанимиздаги хотин-қизларга совғалар бериб табрикладилар. Буларнинг ҳаммаси  ишчилар учун қилинганди. Бу кунни нишонлаш мумкин эмаслигидан хабаримиз бўлмаган.
 
Ресторан ходимларининг 14 февраль кунини “Севишганлар куни” сифатида нишонлаш миллий қадриятларимизга, мамлакатимизда олиб борилаётган Ёшларга оид давлат сиёсатига зид эканидан хабарлари йўқдир. Бироқ Чилонзор тумани ҳокимлиги, ИИБ ва “Камолот” ЁИҲ туман кенгаши масъулларининг бепарволигини оқлаб бўлармикин? Масала юзасидан Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Мақсуд Аббосхонов билан боғландик.

Мақсуд Аббосхонов, Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари:
— Туманимиз ҳудудида жойлашган “Jaguar” ресторанида 14 февраль санаси “Севишганлар куни” сифатида нишонлаганидан ҳозиргина хабар топдик. Айни дамда Чилонзор тумани ИИБ, туман маданият бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши, Чилонзор тумани Савдо департаменти ва Давлат солиқ инспекцияси ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилди. Кўрилган чора-тадбирлар натижаси ҳақида тез орада хабар берамиз.
 
Ташқаридан қараганда кичик бир ресторандаги бу ҳолатни элга “ноғора” қилиб, айбини ошкор этишга арзирмиди дейилиши табиий, албатта. Бугун арзимасдек кўринган “оммавий маданият” ниқоби остидаги бундай кечалар эртага ўз ортидан жуда катта муаммоларни келтириб чиқариши аниқ. Ортиқча огоҳлик ва масъулиятни ҳис қилиш ҳеч қачон зарар қилмайди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Чилонзор тумани Севишганлар куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Камрон
12:21 04.03.2016

Шунга шунча вахимани нима кераги бор. Барибир нишонлайдиган одам нишонлайдида. Нима мусулмон булмаган шхаслар ушбу кунни байрам сифатида нишонлаши мумкин эмасми? Масалан руслар, немислар, украинлар ёки бошка миллат вакиллари. Ёки улар хам факат исломий байрамларни иншонлаши керакми? Менимча Конституцияда эътикод эркинлиги кафолатланган!!!


Hasanboy
22:35 03.03.2016

фукаро хохлаган байрамини нишонлашга конуний хакки бор, конунга хилоф байрамлар ва хар хил йигилишлар булмаса агар. бизда бу байрам СЕВИШГАНЛАР куни деб нишонланади валентинни одамлар танишмайдихам


Ozoda
16:12 23.02.2016

bu bayram bizni prinsiplarimizga to'g'ri kemidi o'zi o'zbek urf odatlarimiz boshqa davlatlarnikidan ortsa ortadiki kam emas bir qanaqadir valintin kunini nishonlaymiz deb o'zligimizni unutmaylik nabarod Zahiriddin Muhammad Bobur shu kunda tuig'ilgan u kishini ijodidan kelib chiqib tadbir uyushtirsa bo'lardi


Bog'ibek
02:37 20.02.2016

"Бироқ ҳамон ўз жиғилдонини миллатнинг эртанги кунидан, ёшлар маънавиятидан устун қўядиганлар йўқ эмас.'' shu gapni chuqir taxlil qilib ko'rilsa va shu asosida fo'rmula tuzilib uni hayotga tadbiq qilinsa ko'plab yo'qolib borayotgan (inson ekanligimizni eslatib turuvchi xujjatlarni) kerakli bo'lgan narsalarni asrab qolgan bo'larmidik.


Вали
17:46 18.02.2016

Тирраки бузок подани булгатади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар