...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзорда автомобиль ёниб кетиб, ҳайдовчи вафот этди


16:06, 08.09.2016 Технология
 8 394

ЙТҲ оқибатида BMW автомобили моторидан олов чиқиб, аланга олди.

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида навбатдаги мудҳиш ЙТҲ қайд этилди. Маълумотларга қараганда, BMW автомобили катта тезликда келиб йўл четидаги кўп йиллик дарахтлардан бирига урилган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, катта тазликда ҳаракатланиб келаётган BMW автомобили дарахтга бориб урилган. Унинг йўл четидаги дарахт билан тўқнашиши сабаблари маълум эмас. Автомобиль воқеа жойининг ўзида ёниб кетган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайдовчи вафот этган. Ёнғин юз берган ҳудудга зудлик билан Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб, алангани бартараф этишган. 

Теглар:Водители Ташкента ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!