
Туркия махсус хизмат ходимлари худкуш-террорчи аёлни аэропорт ҳудудида қўлга олди.
Истанбулдаги аэропортларда август ойи охирида теракт хавфи туфайли хавсизлик чоралари кучайтирилган.
Нашрнинг ёзишича, махсус хизмат ходимлари мамлакатнинг Диёрбакир шаҳридан Истанбулга келган Эбру Фират исмли аёл Отатурк аэропортида теракт амалга оширмоқчи эканлиги ҳақида хабар топишган. Аёл аэропортнинг ўзида қўлга олинган ва унинг ёнида худкуш тасмаси борлиги ҳақида маълумот берилмаган.
Хабарга кўра, аёл Курдистон ишчи партияси террористик ташкилотига алоқадор бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни кечқурун Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида мудҳиш портлаш рўй берган эди. Аэропортда берган теракт худкуш-террорчи томонидан амалга оширилгани айтилди. Теракт оқибатида 44 киши, шу жумладан 19 нафар хорижлик фуқаролар ҳаётдан кўз юмди ва 239 киши жароҳатланди. Мазкур қўпорувчилик ҳаракатида ИШИД террорчи ташкилотининг қўли борлиги айтилган эди.