Болаларнинг тамаки билан “танишувида” тенгдошларидан ташқари чекувчи оила аъзолари (отаси, акаси, бобоси) ҳамда ўзларидан уч-тўрт ёш катта ўсмирларнинг таъсири катта.
Унинг тамаки билан “танишувида” тенгдошларидан ташқари чекувчи оила аъзолари (отаси, акаси, бобоси) ҳамда ўзларидан уч-тўрт ёш катта (одатда болалар уларга тақлид қилади) ўсмирларнинг таъсири катта.
Балоғат остонасида бўлган ёшларнинг руҳий олами ҳаётнинг турфа рангларини кашф қилаётган бўлади.
Ғурури (асл маънодаги ғурур кейинроқ шаклланади) уни тенгдошлари орасида “яккамаҳов” бўлиб қолишига йўл қўймайди.
Бу каби айрим иллатларни касб қилиши (спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳам шулар жумласидан) ўсмир онгида ўзига хос бир “даража” ўрнида қабул қилинади.
Худди у ўзгача “мавқе”га эришгандек ҳис қилади ўзини. Бироқ, маълум муддатдан сўнг тамаки тутунига “боғланиб” қолганини сезишганларида эса анча кеч бўлган бўлади. Негаки, зарарли одатларга ўрганиш осон, ундан қутилиш эса аксинча, бирмунча мушкул.
Қуйидаги маслаҳатлар “Бу қизиқ”туркумига оид маслаҳатлар тамаки чекиш иллати билан “касалланган беморлар” учун...
1-маслаҳат. Кашанда, агар тамаки чекишни ташласангиз...
Чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақида деярли ҳамма хабардор. Бироқ у барибир чекилаверади...
Сабаб, баҳона — бисёр!
Агарда иродангизни жиловлаб, чекишни ташласангиз, руҳиятингизу жисмингизда қуйидаги ўзгаришлар содир бўлади:
- охирги сигаретани чекканингиздан сўнг 40 дақиқа ўтгач, артериал қон босимингиз меъёрлашади, қон айланиш тизими яхшиланади, 4 соатдан кейин эса тамаки чеккан пайтларингиз танангизда қанчалик оғир юкни кўтариб юрганингизни сеза бошлайсиз;
- орадан 8 соат ўтгач, қон таркибидаги кислород миқдори меъёрига келади;
- икки кундан сўнг таъм ва ҳид билиш каби сезгиларингиз яхшиланади;
- бир ҳафтадан сўнг юзингиз тиниқлашиб, соч, тери ва оғиз бўшлиғидан анқийдиган ёқимсиз ҳидлар йўқолади;
- бир ой ўтгач бош оғриғи йўқолади, чекиш хумори қийнамай қўяди;
- ва ниҳоят, ортиқча сарфхаражатдан қутиласиз, бундан ташқари, оилада, иш жойингизда, кўча-куйда бошқаларга чекишни тарғиб қилишдек зарарли одатга чек қўясиз;
- айримлар эса киши обрўйини туширадиган бировлардан сўраб чекиш одатидан халос бўлади.
Азиз ўқувчи, “Бу қизиқ” туркуми мухлислари учун қизиқарли маслаҳатлар саҳифаларимизда турли мавзудаги янгилик ва ижтимоий соҳага оид мақолалар орасида бериб борилмоқда. Уларни ўқиётиб ўзингиз учун қизиқарли ва фойдали маълумотлардан воқиф бўласиз деган умиддамиз.
Масалан, интернетда иш қидирувчилар учун берилган 5та: 1-, 2-, 3-, 4- ва 5-маслаҳатлар шулар жумласидан. Хотирани мустаҳкамлаш борасидаги тавсиялар ҳам мазкур туркум маълумотларига тааллуқли.
Тавсияларни кузатишда давом этинг!