...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияда дунёдаги энг катта ҳаво кемаси синовдан ўтказилди


13:42, 18.08.2016 Технология
 3 296

“Airlander 10” 4.9 километр баландликкача уча олади ва 10 тоннагача юкни кўтариш имконига эга.

Буюк Британияда дунёдаги энга катта ҳаво кемаси синовдан муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда “The Telegraph” ёзмоқда
 
“Airlander 10” дирижабли Бедфордшир графлигининг Кардингтон шаҳрида ҳавога кўтарилди. 
 
Кеманинг узунлиги 92 метрни ташкил этади (у дунёдаги энг катта самолёт – Ан 225 “Мрия”дан саккиз метрга узунроқ). “Airlander 10” 4.9 километр баландликкача кўтарилиши мумкин ва унинг тезлиги соатига 150 километрга етади. У 10 тоннагача бўлган юкни кўтара олади. 
 
Ушбу дирижабль лойиҳаси  Hybrid Air Vehicles компанияси томонидан 2009 йилда АҚШ армияси учун ишлаб чиқилган.  Аммо  шартнома бюджет қисқартирилгани туфайли бекор қилинганди. “Airlander 10”нинг ишлаб чиқарилиши учун Буюк Британия ҳукумати 3.7 миллион АҚШ долларига тенг маблағ киритди.
 
Маълумот ўрнида,  дастлабки дирижабль яратиш фикри Жан Батист Шарль Мёньега тегишли. Буғ двигатели ёрдамида ҳаракатланадиган дирижабль Анри Жиффар томонидан кашф этилган. Мазкур ҳаво кемаси 1852 йилда дастлабки парвозни амалга оширган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Airlander 10 Буюк Британия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!