Жиноятни Ғиждувон туманидаги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, аниқроғи вояга етмаган шахс — Шамсиев Жавоҳир Ражаб ўғли содир этганлиги аниқланган.
Ариза мазмуни 2017 йил 18 ноябрь куни соат 18:00дан 23:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс томонидан Нарзуллоев Санжарнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтган “Ситора” тўйхонасидаги келин-куёв столидан 1 млн 500 минг сўм миқдоридаги пуллар ўғирлаб кетилгани айтилган.
Олиб борилган тезкор тадбир натижасида ушбу ўғирлик жиноятини 1999 йилда туғилган, Ғиждувон тумани Қурилиш ва касб-ҳунар коллежида таҳсил олаётган, вояга етмаган Шамсиев Жавоҳир Ражаб ўғли содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жавоҳир Шамсиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.