
Масжиднинг борлиги ёшларнинг турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолишидан сақлашга хизмат қилади.
Масжиднинг рўйхатдан ўтказилиши ўша ҳудудда ноанъанавий диний оқимларнинг ёйилиб кетишини олдини олишга, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг турли хил диний оқимларнинг таъсирига тушиб қолишидан сақлашга хизмат қилади.
.jpg)
Шўро даврида мамлакатимда бор-йўғи 90 га яқин ислом йўналишидаги диний ташкилот (масжид, мадраса) фаолият юритган бўлса, ҳозирги кунда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бошқаруви остида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида расмий рўйхатдан ўтган 2000 дан ортиқ масжид фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятида ҳам 105 та исломий йўналишидаги ва 10 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилотлар рўйхатга олинган.
Шунингдек, диний ташкилотнинг асосий вазифалари “Жаҳолатга қарши маърифат” улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг тарғиб қилиш, жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш ҳисобланади.