...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухоро ва Навоийлик мансабдорлар фуқароларнинг мурожаатларига панжа ортидан қараган


13:12, 22.05.2017 Жамият
 3 220

Масъулиятсизлик оқибатида Бухоро вилоятида жами 1000 га яқин, Наовий вилоятида 300 дан зиёд муддати ўтган мурожаат мавжуд.

16-21 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.


 
Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан 200 га яқин мутасаддилар иштирок этди.
 
Тадбирларда таъкидланганидек, бугунги кунга келиб  Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 64 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Хусусан, Бухоро вилоятидан – 35 минг, Навоий вилоятидан эса – 29 минг. 


 
Мазкур вилоятлардан келган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш (14,4 фоиз), меҳнат ва бандлик (10,4 фоиз),моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш (8,3 фоиз), суд қарорларининг ижро этилиши (5,3 фоиз), банк-молия ва солиққа тортиш (5,9 фоиз), судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши (7,5 фоиз), таълим соҳасига оид (3,2 фоиз), электр таъминоти масаласи, шу жумладан электр энергиясини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши (1,8 фоиз) каби соҳаларга оиддир. 


 
Шу билан бирга, тадбирда таъкидланганидек, мазкур вилоят ҳокимликлари мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига зид равишда фуқаролар ва юридик шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқмаслик ва муаллифга жавоб бермаслик, сифатсиз ўрганиш каби ҳолатларга тизимли равишда йўл қўйиб келиш амалиёти давом этаётганлигини кўрсатмоқда.
 
Жумладан, вилоят ҳокимликларида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида Бухоро вилоятида жами 1000 га яқин, Наовий вилоятида 300 дан зиёд муддати ўтган мурожаат мавжуд.


 
Сайёр қабуллар давомида Бухоро ҳамда Навоий вилоятлари аҳолисининг 900 дан зиёд мурожаатлари жойида кўриб қичилиб, 75 фоизга яқини ижобий ҳал этилди. Мисол тарзида 67 та ижро ҳужжатлари юзасидан 209,5 млн сўмлик жумладан, 52,1 млн сўмлик алимент ундириш ҳақидаги суд қарорлари ижро этилишини; соғлиқни сақлаш соҳасида 115 та мурожаатнинг ижобий ҳал этилишини, хусусан, 10 та ногиронлик аравачаси берилишини, 62 та даволаниш учун ордерлар ажратилишини, 17 та ҳолатда ногиронлик белгиланишини; 12 нафар фуқароларга автомобиллар етказиб берилишини ҳамда 32 та автомобиллар учун шартномалар тузилишини таъкидлаш лозим.


 
Учрашувлар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Теглар:Турсинхон Худайбергенов Сайёр қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Адолат
14:57 22.05.2017

Sud tizimidagi xalq muammolarni xam jamoatchilikka olib chiqishlaringni surardim. Sudyalar qonunlarga amal qilmaydi va to'g'ridan to'gri qonunlarni toptaydi. Xatto Oliy sudda xam. Vertual qabulxonaga qilgan murojatga xam Maratvoy Abdudjaborov umuman masulyatsizlik bilan javob bergan. Qonun ustivorligi yuq sudlarda...



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар