У 2019 йилги сайловларда ўз номзодини қўймоқчи.
Нигерия Президенти Муҳаммаду Бухорий 2019 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган мамлакат президентлиги учун сайловларда қатнашиш ниятини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
Бухорий охирги пайтларда соғлиғи анча яхшилангани ва ўзини яна ҳам тетик ҳис қилаётганини таъкидлаб, иккинчи муддатга номзодини илгари суришини айтган.
Маълум бўлишича, мамлакат мухолифати 75 ёшли Президентни касаллик қийнаётганини таъкидлаб, уни ҳукуматдан четлатиш тўғрисида ҳам таклифлар киритган эди. Бироқ у Буюк Британияда даволаниб, саломатлигини тўла тиклаб қайтган.
Маълумот ўрнида, Муҳаммаду Бухорий 1983 йилда ҳукуматда тўнтариш қилиб, амалдаги Президент Шеҳу Шахарини лавозимидан ағдарган ва ўтказилган сайловларда биринчи марта президент этиб сайланган.
Аммо у фақат бир муддат бу лавозимда қолди, холос. Соғлиғи ёмонлашгани унга бу лавозимни тутиб қолишга ҳалақит қилган эди.
Шундай бўлса-да, Бухорий 2015 йилги сайловларда номзодини қўйиб, ғалаба қилган ва яна ҳукуматга келган. Энди унда яна бир муддат Президент бўлиш имкони бор.

Икром Раҳмон