...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бунақаси бўлмаган! Март ойининг деярли ярми Ўзбекистонда дам олиш билан ўтади


19:12, 26.02.2018 Жамият
 24 754

Узлуксиз дам олиш кунларида аҳолининг тарихий-маданий марказларга саёҳат қилиши, пансионат ва дам олиш уйларида ҳордиқ чиқариши учун меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар тизими жорий этилади.

Ўзбекистонликлар Наврўз байрами кунларида узлуксиз 5 кун, умуман март ойида 12 кун дам олади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда беш кун – 18 мартдан 22 мартгача узлуксиз дам олиш кунлари деб эълон қилинган.
 
Ҳужжатга мувофиқ, 19-20 март ҳамда 22 март кунлари иш кунлари бўлса-да, байрам муносабати билан дам олиш куни этиб белгиланган. Бунда 19 март – 17 мартдан кўчирилган дам олиш куни, 20 март – қўшимча дам олиш куни, 22 март – 24 мартдан кўчирилган дам олиш куни сифатида кўрсатилган.

Aziz Rametov tavsiya etadi!

Умуман олганда, март ойида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда бошқа дам олиш кунларини қўшиб ҳисоблаганда 12 кун дам олинади.



Эслатиб ўтамиз, Президентнинг юқоридаги Фармони билан Ўзбекистонда Янги йил байрами, Наврўз ҳамда Мустақиллик байрамларида беш кундан дам олиш белгиланди.
 
Узлуксиз дам олиш кунларида аҳолининг тарихий-маданий марказларга саёҳат қилиши, пансионат ва дам олиш уйларида ҳордиқ чиқариши учун меҳмонхона ва транспорт хизматларига чегирмалар тизими жорий этилади.
Фирдавс БЕК

Теглар:март Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар