...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугунги тест синовларига 48 нафар абитуриент киритилмади


09:36, 08.08.2018 Жамият
 3 032

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди.

Бугун, 8 август олий таълим муассасаларида ўтказилаётган тест синовларининг 1-сменаси бошланди. Унда 29 207 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
 
Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал 7 август куни тест синовлари ўтказиладиган 57 та бинога етказилган.
 
Шу кунларда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилмоқда, шунинг учун абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда ўринлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб бориляпти. Бино ичидаги ҳаво ҳарорати бир меъёрда ушлаб турилибди.
 
Абитуриентлар учун ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган. Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамда назоратчилар томонидан назорат янада кучайтирилган.
 
Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 дан бошланди. унда 13 та олий таълим муассасаларининг 23 та таълим йўналишида 29 минг 207 нафар абитуриент иштирок этмоқда.
 
Тезкор маълумотларга кўра 895 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.
 
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 48 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган.
 
Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30 да якунланади. 2-смена 15:00да бошланади.
 
Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.
 
Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугагунидан сўнг тақдим этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имтиҳон абитуриент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар