...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимдан кетди


09:25, 08.08.2018 Жамият
 3 198

Президентнинг уни лавозимдан озод этиш бўйича фармони имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Аюбович Ғуломов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимини тарк этган. Президентнинг уни лавозимдан озод этиш бўйича фармони имзоланган.
 
Равшан Ғуломов 2017 йил апрелидан бери Давлат рақобат қўмитасига раҳбарлик қилиб келаётганди.
 
Шунингдек, у турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари ва “Асака” банк раиси (2004-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2012), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат рақобат қўмитаси Равшан Ғуломов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар