...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига янги раҳбар тайинланди


15:26, 11.08.2017 Жамият
 3 834

Шуҳрат Вафоев Жамғарма ижрочи директори лавозимида фаолият юритган Равшан Ғуломов ўрнини эгаллади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги қарорига асосан Шуҳрат Абдушарифович Вафоев Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори этиб тайинланди.
 
Шуҳрат Вафоев Жамғарма ижрочи директори лавозимида фаолият юритган Равшан Ғуломов ўрнини эгаллади.
 
Аввалроқ, Равшан Ғуломов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Абдушарифович Вафоев 1965 йилда туғилган бўлиб, ЎзТТ Жамғарма ижрочи директори ўринбосари, Вашингтондаги Жаҳон банки ижроичи директори маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Шухрат Вафаев Равшан Ғуломов Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар