...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун “Бунёдкор” стадиони шов-шувли ўйинга мезбонлик қилади


13:05, 28.03.2017 Спорт
 3 746

Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаевсиз майдонга тушади.

Шу кунларда футбол ишқибозларининг диққати ЖЧ-2018 чемпионатининг саралаш босқичларига қаратилган. Бугун эса ўзбек мухлислари учун яна бир муҳим кун.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-тури доирасида Қатар термасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Стадион 34 минг томошабинни сиғдира олади.
 
Соат 18:00да старт оладиган ўйин “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади. Телеканалдан хабар беришларича, ўйинни Дилшод Тўхтабеков шарҳлаб боради.
 
Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаевсиз майдонга тушади.
 
Учрашувда ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ас-Суайди ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Зоид Тамер Муҳаммад.
 
Шу кунгача Ўзбекистон ва Қатар футболчилари ўзаро 12 та ўйинда майдонга тушишган. Шуларнинг 7 таси ўзбекистонликлар, 3 таси қатарликлар ғалабаси билан якунланган. Яна 2 ўйин дуранг билан тугаган. 
 
23 март кунги ўйинда суриялик футболчиларга имкониятни бой берган Ўзбекистон термасига бу сафарги ўйинда омад ва юксак зафарлар тилаймиз. 

Теглар:ЖЧ-2018 Ўзбекистон Қатар Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!