...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брэд Питт Анжелина Жоли билан ярашишни хоҳламоқда


12:45, 28.03.2017 Шоу-бизнес
 3 706

Брэд Анжелина билан болалар туфайли алоқаларни яхшилаш ниятида.

Сайтимиз орқали Голливуднинг машҳур жуфтлиги Анжелина Жоли ва Брэд Питнинг ажрашишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Анжелина Жоли 2016 йил 20 сентябрь куни Брэд Питт билан ажрашиш учун расман ариза берган эди.
 
Ўтган ҳафтада Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажрашганидан сўнг биринчи марта учрашишганди. Олти ой давомида собиқ эр-хотинлар ўзаро мулоқотдан қочиб юришди. “Elle” журналининг хабар беришича, Брэд Питт собиқ рафиқаси билан алоқаларни яхшилашга тайёр.
 
Актёрлар адвокатларсиз 6 нафар болага васийлик ҳақида келишиб олишган. Балки айнан шу учрашув Питнинг Жоли билан ярашишга қарор қилишига таъсир этгандир. Юлдузларга яқин манбаларнинг сўзларига кўра, Брэд Анжелина билан болалар туфайли алоқаларни яхшилаш ниятида.
 
“Брэд Энжи унга берган оғриқларга қарамай, алоқаларни яхшилашга тайёр, – дейилади манбада. – Болалар хотиржамлиги дунёдаги ҳамма нарсадан муҳим ва у бунинг учун Жоли билан ўзаро ҳурматга асосанланган муносабат бўлиши кераклигини тушунади”.
 
Брэд ва Анжелина эртаги ҳали ниҳоясига етгани йўқ. Буёғига нима бўлиши ҳаммани қизиқтирмоқда.
Сумбула

Теглар:Анжелина Жоли Брэд Питт Ажрим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!