Ўтган ҳафтада Лондонда юз берган терактлар сабаб Париж ҳокимияти ана шундай хавфсизлик чорасини қўллашга қарор қилди.
Нашрда келтирилишича, шиша тўсиқлар миноранинг икки тарафига ўрнатилади. Кириш ва чиқиш бўлган яна икки тарафи эса металл тўсиқлар билан тўсилади. Бу ерда кўплаб назорат пунктлари жойлашган. Мазкур усул Эйфель минорасининг атрофини ўраб турган айни вақтдаги тўсиқлардан кўра хавфсизроқ ҳамда кўркамроқдир.
Террористик хавф-хатарга қарши кураш мақсадида ўрнатиладиган тўсиқлар харажати 20 миллион еврони ташкил қилади. Шиша тўсиқлар эса 2018 йил ўрталаригача ўрнатиб бўлиниши лозим.
Ўтган ҳафтада Лондонда юз берган терактлар сабаб Париж ҳокимияти ана шундай хавфсизлик чорасини қўллашга қарор қилди. Аввал хабар берганимиздек, 22 март куни Лондоннинг сайёҳлар кўп бўладиган жойи ҳисобланган – Вестминстер кўпригида автомобиль одамлар устидан босиб ўтиб, парламент биноси тўсиғига бориб урилди. Пичоқ билан полициячига ҳужум қилган террорчи бошқа полициячининг ўқ узиши оқибатида вафот этди.
Бу воқеадан бир неча кун ўтиб, Лондонда яна шунга ўхшаш воқеа содир бўлди. Шаҳар марказида номаълум автомобиль бир гуруҳ одамлар устидан босиб кетди. Оқибатда эса 4 киши жароҳатланди. Ҳалокатдан сўнг автомобиль ҳайдовчиси ва бошқа йўловчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Полиция вакиллари бу ҳодисани теракт деб баҳолашмаган бўлишса-да, шаҳарда теракт хавфи ҳамон юқорилигича қолмоқда.