...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Юлдуз Усмонова “Пусть говорят” кўрсатувида чиқиш қилади


15:02, 21.04.2016 Шоу-бизнес
 11 658

Кўрсатув бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:50 да “Первый канал” орқали эфирга узатилади.

Бироз аввал Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Россия телеканаллари орқали намойиш этиладиган “Пусть говорят” кўрсатувида чиқиш қилиши ҳақида хабар берган эдик. Мазкур кўрсатув бугун, 21 апрель куни Тошкент вақти билан соат 21:50 да “Первый канал” орқали эфирга узатилади.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони бир вақтлар Россия телеканаллари орқали эфирга узатилган “Шире круг” дастурига 40 йил тўлишига бағишланган бўлиб, унда ўша вақтларда телешоуда ўз истеъдодини намоён этган ва бугунга қадар ижодини давом эттириб келаётган таниқли созандалар, хонандалар иштирок этишади. Юлдуз Усмонованинг ижодий жамоаси берган маълумотларга қараганда, хонанда кўрсатувда иштирок этиш учун Россияга бормаган, аксинча, Тошкентдан кўрсатув учун махсус лавҳа жўнатилган. Унда хонанда “Шире круг” телешоусидаги чиқишини хотирлаб, дастур ижодкорлари ва иштирокчиларини қутлуғ сана билан муборакбод этган.

Маълумот учун, “Шире круг” дастури 1976 йилдан 2001 йилгача эфир юзини кўриб келган бўлиб, унда ёш мусиқа ижрочилари ва хонандалар, раққосалар, санъатнинг турли йўналишларида ижод қиладиган ёшлар ўз иқтидорларини намоён этишлари мумкин бўлган.

Теглар:Юлдуз Усмонова Пусть говорят Андрей Малахов Шире круг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!