...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Тошкент шаҳрида Қуръони карим хатмонаси ўтказиладиган масжидлар рўйхати билан танишинг


17:13, 10.06.2018 Жамият
 2 768

Муборак Рамазон ойи кириб келганига ҳам 25 кун бўлди.

Бугун, 10 июнь куни Муборак Рамазон ойининг 25-куни. Тошкент шаҳридаги масжидларда бу кеча ҳам Қуръони Карим хатмонаси яъни, Каломуллоҳнинг сўнгги суралари ўқилиб, чин ихлос ила дуолар қилинади.
 
Демак, бугун Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:
 
1. “Абдулҳамид ҳожи” жоме масжиди.
 
Масжид имом-хатиби: Азимов Жамолиддин.
 
Қорилар: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ Фазлиддин ўғли.
 
Манзил: Учтепа тумани, “Истироҳат” маҳалласи, Муаллим кўчаси 2-уй.
 
2. “Лаби зах” жоме масжиди.
 
Масжид имом-хатиби: Охунжонов Довуд.
 
Қорилар: Охунжонов Довуд Аҳмадович.
 
Манзил: Учтепа тумани, “Хуршид” маҳалласи, Атоий 2-тор кўчаси 1-уй.
 
3. “Мулла Қосим” жоме масжиди.
 
Масжид имом-хатиби: Орифзода Абдуллоҳ
 
Қорилар: Дадаев Фатҳуллоҳ Ҳамидуллоҳ ўғли, Умаров Сухробхон Муҳибулло ўғли.
 
Манзил: Мирзо Улуғбек  тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Мўлжал: “Саёҳат” меҳмонхонаси орқа тарфи.
 
“Хатми Қуръондан кейинги дуолар мустажоб бўлади. Рамазоннинг энг баракотли онларини қўлдан бой берманг азизлар”, дея ёзади ЎМИ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Қуръони Карим Хатмона Масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар