...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Комилжон Алламжонов шошилинч брифинг ўтказади


12:27, 17.04.2018 Жамият
 5 286

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи, ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштиришга жалб этилиши юзасидан билдирган танқидий мулоҳазаларидан сўнг нималар ўзгарди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, Сайхунобод туманидаги 8-мусиқа ва санъат мактабида вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказган эди.
 
Давлат раҳбари ушбу йиғилишда Самарқанд вилоятига ташрифи олдидан, жорий йилнинг 14 март куни вафот этган Каттақўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактабининг 23 яшар ўқитувчиси Диана Еникеевани эслаб, бундай воқеаларни қоралаган эди.
 
Президент бунга тўхталаркан, кимнингдир келишига тайёргарлик кўриш, кўзбўямачилик қилиб, мактаб ўқитувчилари, ўқувчи ва талабалар, шифокорларни ободонлаштиришга олиб чиқилишидан нафратланиши айтди.  Уларни мажбурий ободонлаштиришга олиб чиққан раҳбарларни энди аяб ўтирмаслигини қўшимча қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов Самарқанддаги ўқитувчининг вафот юзасидан муносабат билдирган эди. Ижтимоий тармоқлар орқали Президентни алдашяпти, кўзбўямачилик давом этяпти, унга бир неча кун аввал қуриб қўйилган иссиқхоналар кўрсатиляпти қабилидаги муҳокамалар урчигандан кейин, Алламжонов бу масалаларга ҳам ўз муносабатини билдириб ўтганди.
 
Хўш, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи, ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштиришга жалб этилиши юзасидан билдирган танқидий мулоҳазаларидан сўнг нималар ўзгарди?
 
Бугун, 17 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов Президентнинг танқидий фикрларидан сўнг кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказади. Мазкур брифинг “Ўзбекистон” телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
 
Брифингни “Qalampir.uz”да ҳам онлайн томоша қилишингиз мумкин. 
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар