Тест синовларида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этган.
Маълумот учун, назорат постларида абитуриентлар бармоқ излари текширувидан ўтказилганлиги сабабли Қарши олимпия коллежининг 1,2-биносида тест синовлари 8.20да бошланган, 11.50да якунланган.
Тест синовларида 29 минг 431 нафар абитуриент иштирок этган. Тезкор маълумотларга кўра тест синовларида 623 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмаган.
Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 96 нафар абитуриент, шундан 52 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 44 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган.
Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 396 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилган.
Тест натижалари Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланади.
Тошкент шаҳрида тест материаллари 1-смена тугаши билан 12.00дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади. Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.
Давлат тест марказининг ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлайди.
Тегишли хизматлар томонидан ўрнатилган тартибда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва даҳлсизлиги, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланган.