...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Ер Қуёшдан “қочади”


10:58, 06.07.2018 Олам
 9 390

Ер 365 кун 6 соат 9 дақиқа ва 10 сонияда Қуёш атрофини тўлиғича айланиб чиқади.

Бугун, 6 июль куни соат 17:46 да Ер сайёраси ўз орбитасининг Қуёшдан энг узоқ нуқтаси - 152 095 566 километрга етади. Бу ҳолат афелия деб аталиб, бугун Қуёш энг кичик диаметрда кўринади.
 
Ер афелийда Қуёшга одатдагидан беш миллион километр узоқроқда бўлади, шу сабаб унинг кўриниш даражаси ҳам одатдагидан кичик бўлади. Бу фарқни кўз билан илғаб бўлмайди, негаки айлана ўлчами кун давомида аста-секин  ўзгариб боради.
 
Маълумот учун, Ер 365 кун 6 соат 9 дақиқа ва 10 сонияда Қуёш атрофини тўлиғича айланиб чиқади. Сайёра Қуёш атрофида секундига 29,765 километр тезликда эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланади.
 
Ер орбитасининг Қуёшга энг яқин нуқтаси перегилий деб аталади ва Ер перегилийдан январь ойи бошида ўтади. Сайёра бу нуқтада Қуёшдан 147 миллион километр узоқликда бўлади. Энг узоқ нуқта афелий деб аталади, Ер афелийдан июль ойи бошида ўтади. Бу нуқтада Ер Қуёшдан 152 миллион километр узоқликда бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ер Қуёш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!