...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун бошланади: Ўзбекистон Индонезияда КХДР билан ўйнайди


11:49, 27.04.2018 Спорт
 2 742

Тошкент вақти билан соат 14:00 да Олимпия терма жамоаси КХДРга қарши баҳс олиб боради.

Бугун Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирокини бошлайди. Тошкент вақти билан соат 14:00 да Олимпия терма жамоаси КХДРга қарши баҳс олиб боради.
 
30 апрель куни эса Баҳрайн терма жамоаси билан куч синашади. 3 май куни Равшан Ҳайдаров шогирдлари Индонезия қарши ўйин билан мусобақадаги иштирокларига якун ясайди. Мусобақадаги барча ўйинлар Чибинонг шаҳридаги “Пакансари” стадионида бўлиб ўтади.
 
 “PSSI 2018” мусобақаси тақвими:
27.04.2018 Ўзбекистон - КХДР 14:00
30.04.2018 Ўзбекистон - Баҳрайн 14:00
03.05.2018 Индонезия - Ўзбекистон 17:30
 
Маълумот учун, ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!