Олий даражадаги саммитда тўхтам эълон қилинди.
Ўн йиллардан бери кутилётган учрашув ўзига хос ҳазил-мутойиба билан бошланди.
Ушбу учрашув аввалида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин билан қўл бериб кўришгач, демаркация чизиғидан Жанубий Корея томонага ўтди.
Шундан кейин Ким Чен Ин Жанубий Корея Президентига дарҳол: “Мен чизиқдан ўтдим, энди сиз ҳам ўтинг”, дея таклиф билдирди.
Мун Чже Ин табассум билан унинг ташаббусини қабул қилди ва Шимолий Корея чегарасини кесиб ўтди.
Ҳозирда икки Корея ва минтақа учун олий даражадаги саммит, деб қабул қилинаётган тадбир музокараларнинг биринчи раунди якунланганини маълум қилиб, танаффус эълон қилди.
Ким Чен Ин ва Мун Чже Ин ўртасидаги саммит яқин соатларда давом эттирилади.