Туркия Республикаси Президенти Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Ташриф давомида Ражаб Тойиб Эрдўған иштирокида бир қатор учрашувлар, тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Булар орасида энг аҳамиятлиларидан бири эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидир.
Ўзбекистон тарихида илк бор Туркия Республикаси Президенти Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 25-27 октбярь кунлари Туркияда расмий ташриф билан бўлган эди.