Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаевсиз майдонга тушади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-тури доирасида Қатар термасига қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Стадион 34 минг томошабинни сиғдира олади.
Соат 18:00да старт оладиган ўйин “Спорт” телеканали орқали эфирга узатилади. Телеканалдан хабар беришларича, ўйинни Дилшод Тўхтабеков шарҳлаб боради.
Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаевсиз майдонга тушади.
Учрашувда ироқлик Муҳаммад Қосим Саррай бош ҳакамлик қилади. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Муайяд Али ва Вотҳиқ Обаид ас-Суайди ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам – Зоид Тамер Муҳаммад.
Шу кунгача Ўзбекистон ва Қатар футболчилари ўзаро 12 та ўйинда майдонга тушишган. Шуларнинг 7 таси ўзбекистонликлар, 3 таси қатарликлар ғалабаси билан якунланган. Яна 2 ўйин дуранг билан тугаган.
23 март кунги ўйинда суриялик футболчиларга имкониятни бой берган Ўзбекистон термасига бу сафарги ўйинда омад ва юксак зафарлар тилаймиз.