...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йил закот, фитр ва фидя миқдори қанча бўлади?


10:32, 26.05.2016 Жамият
 5 827

Бу йил учун закот нисоби 11 475 000 сўм, фитр садақа 4000 сўм, фидя миқдори 10000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар Кенгаши 2016 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарорни имзолади. Унга кўра, бу йил учун закот нисоби 11 475 000 сўм, фитр садақа 4000 сўм, фидя миқдори 10000 сўм этиб белгиланди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қарори
 
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2016 йил (ҳижрий 1437 йил) учун закот нисоби 1 гр тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 135 000 сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр тилло ҳисобидан закот нисоби 11 475 000 сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 286 875 сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқулланди.

2. Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда  белгиланди. Масалан 2016 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг буғдойнинг нархи ўртача 2000 сўм бўлса, демак 2 кг буғдой нархи 4000 сўм бўлади.

3. Бу йилги фидя миқдори бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10 000 сўм деб белгиланди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий 
Усмонхон Алимов 
 

Маълумот учун, 2015 йилда закот нисоби 7 140 000 сўм, фитр садақаси 3200 сўм, фидя миқдори 10000 сўм; 2014 йилда закот нисоби 6 800 000 сўм, фитр садақаси 2000 сўм, фидя миқдори 12000 сўм; 2013 йилда закот нисоби 8 000 000 сўм, фитр садақаси 3000 сўм, фидя миқдори 8000 сўм; 2012 йилги закот нисоби 9 000 000 сўм, фитр садақаси 3000 сўм, фидя миқдори 6000 сўм этиб белгиланган эди.

Теглар:Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар