Компания тизимида 200 дан ортиқ маҳаллий ва 20 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.
Компания тизимида 200 дан ортиқ маҳаллий ва 20 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Ҳудудларда мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт килиш бўйича савдо-логистика марказлари барпо этилмоқда. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида савдо-логистика марказлари ишга туширилди. Келгусида Ангор, Тўрақўрғон, Жиззах, Булунғур, Боғот туманларида логистика марказлари ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Ўтган йили амалга оширилган 420 миллион долларлик лойиҳалар эвазига қарийб 4,5 минг иш ўрни яратилди.
Остона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон миллий саноат кўргазмасида жорий йил учун 300 миллион, 2018 йил учун эса 100 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Россия билан эса жорий йил учун 600 миллион долларлик маҳсулот етказиб бериш борасида келишиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги “2017-2018 йилларда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлаткичли сақлаш ҳамда қадоқлаш материаллари ишлаб чиқариш йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида”ги қарорига кўра, умумий қиймати 144,1 миллион долларга тенг бўлган 254 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.
Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра, “Ўзагроэкспорт” 101,8 минг тонна мева-сабзавотни экспортга чиқарди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 минг тонна кўп демакдир.