...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу йил баҳорда нима киямиз, аёллар?


14:08, 04.03.2017 Бу қизиқ
 9 851

Pantone институтининг фикрича, 2017 йилда 15-0343 рақам остидаги “Greenery” – ўсимликлар ранги урф бўлади

Йил бошида дунёга машҳур бўлган рангларни аниқловчи Pantone институти 2017 йилнинг асосий рангини эълон қилганди.
 
Айтиш керакки, ушбу институт табиатда биз билган ва билмаган рангларнинг бир неча минг тури ва номларини ҳам  омма эътиборига ҳавола этади.
 
Шундай қилиб, Pantone институтининг фикрича, 2017 йилда 15-0343 код рақами остидаги “Greenery” – ўсимликлар ранги урф бўлади.
 
Жаҳон мода оламининг етакчи мутахассислари эса 2017 йил, товуқ мучали даврида бу жонзотга хос ранглар урфга киришини айтишмоқда.
 
2017 йилнинг қиш фасли ортда қолди. Мода олами вакиллари баҳор ойларида оч яшил, қизил, ёқутранг, алвон, қирмизи, қизғиш, тилларанг, тўқ қизил рангли либослар кийишни маслаҳат беришмоқда.
 
Матоларга келадиган бўлсак, жинси, виллюр, креп, шифон кабилардан либос кийиш мумкин бўлади.
 
Либос
Баҳор ойларида турли матолардан тикилган кўйлак, туникалар билан жинси костюм, мини-пальто кабиларни уйғунлаштириш мумкин.
 
Турли ранг ва ўлчамдаги тўрлар, бурмалар, тасмалар иштирокида тикилган кўйлакларни харид қилинг.
 
Агар кўнглингизга йўл-йўл либос ёқаётган бўлса, демак, сиз модада унча-мунча нарсанинг фарқига борасиз. Чунки бу йил йўл-йўл костюм, кўйлак, туника ҳам урфда.
 
Геометрик шакллар акс этган либосларни танлашдан чўчиманг. Улар қоматингизни коррекция қилиб туради. Ўта ёрқин, ялтироқ ранглардан ҳам қочманг.
 
Айни йилда нафис аёлларимиз нафақат кўйлак балки костюм-юбкаларни ҳам бамайлихотир кийишлари мумкин. Фақат ранг танлашда янглиш танлов бўлмаса бас.
 
Оёқларга эътибор берамиз
Мода олами вакилларининг сўзларига қараганда, бу йил аёллар нафақат оёқ кийимига, балки калготкаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратишлари лозим экан. Шубҳасиз, либосга ва оёқ кийимига мос рангда, тошлар билан безатилган колготкаларни кийиш мақсадга мувофиқ.
 
Паст пошна
Бу йил паст пошнадаги оёқ кийимлар урфга киради. Тасмали, тошли, устки қисми гуллар билан безатилган, матодан ишланган оёқ кийимларга бўлган талаб кучаяди.
 
Сумка
Сўнгги вақтларда ишлаб чиқарувчилар сумкага мос ҳамён, оёқ кийимини ҳам яратаётганликларини ҳисобга олсак, сумка танлашда шокилда, тўр, бурма, тош, темир тақимлар билан безак берилган каттароқ ҳажмдагисини танлаш тавсия этилади.
 
Нимани киймаган маъқул?
Мутахассислар, ранги ўта оч, тушунарсиз, кенг, 3 тадан ортиқ мато иштирокида тикилган либосларни киймасликни маслаҳат беришмоқда.
 
Бир неча йил аввал, кўриниши бир хил, ранги икки хил бўлган оёқ кийимини кийиш урфга айланганди. Гарчи бу қатор давлатларда урфга кириб, кўча-кўйда шу тарзда юриш одатий ҳолга айланган бўлса-да, ўзбек мода оламида айни кўриниш мода саналмайди.
 
Ҳар қадай либос инсоннинг ташқи қиёфасини ўзгартира олгани билан, унинг ички гўзаллигини бойита олмайди. Энг аввало қалбингиз гўзал бўлсин!
Умида Якубова

Теглар:Урф Мода 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!