...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу ҳам ўзимиздан экан: Бритни Спирс фонограмма орқали концерт берадими?


15:24, 30.06.2017 Шоу-бизнес
 3 067

“Мен шунчаки оғзимни қимирлатиб турмайман, фонограмма бўлгани билан ўзим ҳам бор овозда куйлайман”.

Поп-мусиқа ижрочилари концертларида фонограммадан фойдаланганликлари учун ўзларини доим айбдор ҳис этиб келишган. Бу амалиёт 90 йиллар охири ва 2000 йиллар бошларида кенг ишлатилган. Аммо Бритни Спирс концертида фонограмма орқали куйламаслигини маълум қилди.
 
Хонанданинг мухлислари аллақачон Бритнининг жонли ижрода куйламаслигини, шунчаки оғзини қимирлатишини яхши билишади, аммо хонанда фонограмма ҳақидаги миш-мишларни дарров инкор этди.
 
“Ҳа, баъзан рақс ҳаракатлари сабаб, қўшиқнинг айрим жойларини ёзиб олишимга тўғри келади. Шундай бўлса-да, мен шунчаки оғзимни қимирлатиб турмайман, фонограмма бўлгани билан ўзим ҳам бор овозда куйлайман. Афсуски, бу учун умуман раҳмат эшитмаймайман”, дейди хонанда.
 
Аммо айтиш жоизки, Бритни Спирс миннатдорликларни катта гонорарлар орқали олмоқда. Фонограмма масаласида эса гарчи хонанда тан олмаса-да, кўп бора қўлга тушган.  
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бритни Спирс Фонограмма 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!