...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бритни Спирсга номаълум киши ҳужум қилди


18:40, 11.08.2017 Шоу-бизнес
 3 437

Бритни Спирс микрафон ишлаб турганига қарамай, қўрққанича қўриқчиларга: “Нималар бўляпти? У қуролланганми?” дея саҳнани зудлик билан тарк этди.

Хонанда Бритни Спирснинг Лас-Вегасдаги Planet Hollywood’да берган концерт дастури муваффақиятсиз якунланди. Сабаби, хонанда “Crazy” номли қўшиғини куйлаётган вақти саҳнага томошабинлар ичидан нотаниш эркак чиқиб келган. Чақирилмаган меҳмонни эса раққослар ва Бритнининг шахсий қўриқчилари дарров пайқашган. Бу пайтда Бритни Спирс концерт дастурини давом эттириб, рақс тушаётган эди. Тез орада у ҳам томошабинларнинг таажжубланишидан саҳнадаги ҳолатни пайқаган.
 
Бритни Спирс микрафон ишлаб турганига қарамай, қўрққанича қўриқчиларга: “Нималар бўляпти? У қуролланганми?” дея саҳнани зудлик билан тарк этди.
 
Натижада шоу тўхтатилди. Номаълум эркакни эса саҳнанинг ўзида ҳибсга олиб, изоляторга жойлаштирдилар. Маълум бўлишича, 37 ёшли эркак мана шундай концертларни бузиш орқали машҳур бўлишни истар экан.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Бритни Спирс Лас-Вегас концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!