...
МЕНЮ
ONLINE TV

Инспекция назорати: баъзи озиқ-овқатлар нотўғри ёрлиқланиб, сақлаш қоидалари қўпол бузилмоқда


18:27, 11.08.2017 Жамият
 2 598

Синов лабораториялари томонидан 2016 йил ярмида ўтказилган текширув натижасида 2 миллард 188 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти яроқсиз деб топилган эди.

Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзстандарт” агентлиги сертификатлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари устидан олиб борилган инспекция назорати натижасида 639 та мувофиқлик сертификати бекор қилинганлигини таъкидлади.
 
Сертификатларнинг бекор қилинишига озиқ-овқат маҳсулотларини нотўғри ёрлиқланиши, сақлаш ҳамда технологик жараёнларнинг бузилиши ва корхонага кириб келаётган хом-ашёларни назоратсиз қолдириш каби камчиликлар сабаб бўлган.
 
Шунингдек, синов лабораториялари томонидан ўтказилган текширув натижасида 2016 йилнинг иккинчи 6 ойида 2 миллард 188 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти яроқсиз деб топилган эди. 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра бу кўрсатгич 485 миллион сўмни шашкил этган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:“Ўзстандарт” Сертификат Озиқ-овқат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар