...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу ҳали ҳаммаси эмас: Буэнос-Айресга йўлланмалар сони яна кўпайди


11:05, 28.04.2018 Спорт
 1 910

Ўзбек спортчиларининг III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалари сони 16 тага етди.

Бугун, 28 апрель куни бир неча ўзбекистонлик спортчилар октябрь ойида Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтадиган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритишди.
 
Индонезиянинг Жакарта шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида иштирок этаётган ҳамюртларимиз мусобақа якунига кўра иккита лицензия (ўғил болалар ва қизлар) соҳибига айланди.
 
Шунингдек, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳри мезбонлик қилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган боксчи Абдумалик Халаков ҳам Аргентинадаги мусобақа йўлланмасига эга бўлди.
 
Шу тариқа, ўзбек спортчиларининг III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмалари сони 16 тага етди:
 
Оғир атлетика – 3 та
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш – 3 та
Академик эшкак эшиш – 3 та
От спорти (конкур) – 1 та
Таэквондо – 1 та
Спорт акробатикаси – 2 та
Спорт гимнастикаси – 2 та
Бокс – 1 та
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олимпия ўйинлари Буэнос-Айрес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!