...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов жаҳон чемпионати раҳбарлари билан кўришди


10:41, 28.04.2018 Спорт
 1 642

Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетганди.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Бугун Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушди. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакиллари билан ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатди.
 
Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар қироллиги оиласи аъзоси, Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Шайх Жуаън бин Ҳамад бин Халифа ат-Таний билан учрашди.
 
Учрашув давомида икки мамлакат Олимпия қўмиталари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, мутахассисларни жалб қилиш борасида келишиб олинди.
 
Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, мундиалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, стадионлар реконструкция қилиш ва янгитдан барпо қилишда қўлланилаётган инновацион технология ва лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!