Бунга ўхшаш воқеалар аввалари ҳам кузатилган ва шундай ҳолатлар сабаб Ўзбекистондаги диний эркинлик танқид остига олиб келинган.
Ижтимоий тармоқларда юқоридаги видеони тарқатган киши шундай ёзади:
“28 апрель, шанба куни хуфтон намозидан кейин Андижон вилояти, Асака тумани, Оқбўйра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Муҳиддин Саххоф домла” жоме масжидида профилактика инспектори Муҳаммаджон Мамиров томонидан ўзига хос “тезкор тергов амалиёти” ўтказилди.
Нозир масжидга чиққан ёш болаларни худди жиноятчидек девор олдида турғизиб қўйиб, уларга бақириб-чақириб, ҳар биридан исми-шарифини сўраб, тасвирга ола бошлади. Унинг бу ҳаракати намозхонлардан бири томонидан тасвирга туширила бошлаши билан нозир болаларга анча мулойим гапиришга ўтди...
Савол: нозирнинг бу “амалиёти” қанчалик қонуний?”
Бунга ўхшаш воқеалар аввалари ҳам кузатилган ва шундай ҳолатлар сабаб Ўзбекистондаги диний эркинлик танқид остига олиб келинган.
Видеодаги инспектор эса нима мақсадда болаларни турғизиб қўйгани, уларни видеога олаётгани бизга номаълум. Аммо у биргина ўйламай қилган хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар нуфузига путур етказяпти. Юқорида таъкидланганидек, душманларнинг қозонига ўт қалаяпти.