Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашувида асосан қайси йўналишлардаги масалалар муҳокама этилади.
Ташрифда бир икки мамлакат ҳамкорлиги ва минтақий тинчлик масалаларида кўплаб масалалар муҳокама этилиши, бир қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Хўш, Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги делегацияда кимлар бор? Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашувида асосан қайси йўналишлардаги масалалар муҳокама этилади.
“Qalampir.uz”нинг Туркия ҳукуматидаги манбасига кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған билан биргаликда Ўзбекистонга Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Ҳакан Фидан, Бош вазир ўринбосари Ҳакан Човушўғли, Адлия вазири Абдулҳамид Гул, Билим, саноат ва технология вазири Фарук Ўзлу, Меҳнат ва ижтимоий хавфсизлик вазири Жулида Сариэрўғли, Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи, Божхона ва савдо вазири Булент Туфенкчи, Маданият ва туризм вазири Нўмон Куртулмуш, Президент Матбуот хизмати раҳбари Ибраҳим Калин Ўзбекистонга келган.
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг учрашувига катта ҳозирлик кўрилмоқда. Тафсилотларни “Qalampir.uz”да кузатиб боринг.