...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бу нимаси? Андижонда инспектор намозхон болаларни “тезкор тергов” қилди?!


09:46, 30.04.2018 Жамият
 12 509

Бунга ўхшаш воқеалар аввалари ҳам кузатилган ва шундай ҳолатлар сабаб Ўзбекистондаги диний эркинлик танқид остига олиб келинган.

Афсуски, ижтимоий тармоқлар, интернет нашрларида тарқалётган айрим хабарлар, унда акс этган воқеликлар ташқаридан туриб, Ўзбекистонга доимий равишда асоссиз танқид ёғдириб келадиганларнинг қозонларига ўт қалайди. Яқинда ижтимоий тармоқлар орқали ички ишлар инспекторининг масжиддан чиқиб келаётган вояга етмаган болаларга нисбатан қилган муносабати ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлиб, Ўзбекистонда диний эркинлик масаласи яна асосий мавзуга айлантириляпти.
 
Ижтимоий тармоқларда юқоридаги видеони тарқатган киши шундай ёзади:
 
“28 апрель, шанба куни хуфтон намозидан кейин Андижон вилояти, Асака тумани, Оқбўйра маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Муҳиддин Саххоф домла” жоме масжидида профилактика инспектори Муҳаммаджон Мамиров томонидан ўзига хос “тезкор тергов амалиёти” ўтказилди.
 
Нозир масжидга чиққан ёш болаларни худди жиноятчидек девор олдида турғизиб қўйиб, уларга бақириб-чақириб, ҳар биридан исми-шарифини сўраб, тасвирга ола бошлади. Унинг бу ҳаракати намозхонлардан бири томонидан тасвирга туширила бошлаши билан нозир болаларга анча мулойим гапиришга ўтди...
 
Савол: нозирнинг бу “амалиёти” қанчалик қонуний?”
 
Бунга ўхшаш воқеалар аввалари ҳам кузатилган ва шундай ҳолатлар сабаб Ўзбекистондаги диний эркинлик танқид остига олиб келинган.
 
Видеодаги инспектор эса нима мақсадда болаларни турғизиб қўйгани, уларни видеога олаётгани бизга номаълум. Аммо у биргина ўйламай қилган хатти-ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар нуфузига путур етказяпти. Юқорида таъкидланганидек, душманларнинг қозонига ўт қалаяпти. 

Теглар:Андижон Инспектор Масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар