Об-ҳавонинг ўзгаришига қараб самолётлар қатнови қайта тикланиши мумкинлиги айтилди. Лекин, ҳозир кучли қор бўрони давом этмоқда.
Кучли қор бўрони оқибатида самолётларнинг ҳаракат қилиши қийинлашади ва уларнинг парвоз қилиши, қўниши натижасида келиб чиқадиган муаммоларни олдини олиш учун ҳам самолётлар парвози вақтинча тўхтатилди.
Мамлакатда эса, самолётлар парвози давом этади ва фақатгина пойтахт аэропорти учун бу ҳолат жорий қилинганлиги таъкидланмоқда.
Брюссель халқаро аэропорти матбуот хизмати хабарига кўра, Пойтахт халқаро аэропортига учиб келаётган самолётлар, қўшни шаҳарлардаги аэропортларда қўниш учун йўналтирилаяпти.