...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижон халқаро аэропорти нега ёпилди?


10:29, 14.11.2018 Жамият
 4 067

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинаётган замонавий самолётларни қабул қилишимиз учун аэропорт жаҳон стандартларига жавоб бериши зарур.

Андижон халқаро аэропорти барча парвозлар жорий йилнинг 27 октябридан эътиборан бекор қилинди. Хўш, нега? Бунга аэропорт директори Сайдулло Тўхтасинов изоҳ берди.
 
“Интернетда тарқалган хабарлар миш-мишдан бошқа нарса эмас. Аэропорт фаолиятини расман тўхтатгани йўқ. Ишлаяпмиз. Барча ходимлар иш ҳақи олишяпти. Аммо аэропорт бугунги талабларга жавоб бермайди. Аэровокзал мажмуасининг барпо этилганига 40 йил бўлди. Учиш-қўниш йўлаги охирги марта 1980 йилда, перрон 1985 йилда таъмирланган. “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиакомпанияси томонидан харид қилинаётган замонавий самолётларни қабул қилишимиз учун аэропорт жаҳон стандартларига жавоб бериши зарур. Мана шу сабаблардан келиб чиқиб, аэропортни комплекс таъмирлаш масаласи кун тартибига қўйилмоқда. Авиакомпания маъмурияти эса рейслар тўхтатилганлиги юзасидан ҳозирча расмий хабар бермади.
 
Таъмирлаш ишларини маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштиришнинг имкони йўқ. Тахминан 350 миллиард сўмга яқин маблағ зарур. Шунинг учун бу масалани Вазирлар Маҳкамаси ҳал қилади. Вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда таклифларимизни бердик. Натижасини кутяпмиз.
 
Таъмирлаш ишлари кетаётган вақтда аэропортда ишлайдиган 240 кишидан Фарғона ва Наманган аэропортларига 10 нафардан мутахассисни вақтинча ишга юборишимиз мумкин. Қолган ходимлар эса ўз ҳисобидан таътил олишларига тўғри келади”, дея гапириб ўтган Тўхтасинов “Андижоннома” нашрига берган интервьюсида.
 
Маълумот учун, Андижон халқаро аэропорти шу кунгача ҳафтасига Тошкентга иккита, Москвага иккита, Санкт-Петербургга битта рейсни амалга ошириб келган. Йилига ўртача 35 минг йўловчига хизмат кўрсатган. Келгусида йиллик йўловчиларнинг ўртача сонини 50 мингга етказиш кўзда тутилган.

Теглар:Андижон халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар