...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қизларни алдаб, Абу-Дабига олиб кетаётган жиноятчи ушланди


10:52, 12.12.2017 Жамият
 6 590

Урганчлик фуқаро БААда истиқомат қиладиган таниши билан жиноий тил бириктириб, урганчлик қизларни алдов йўли билан Дубайга олиб кетаганда қўлга олинди.

Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлари давомида одам савдоси жиноятига қўл урган аёлнинг қилмишига чек қўйилди.
 
Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Б. Хоразмлик қизлардан келгусида БААнинг Абу-Даби шаҳрида шахвоний мақсадларда фойдаланиб бойлик орттириш мақсадида, таниши, бугунги кунда Бирлашган Араб Амирликларида яшаётган, ўзбек миллатига мансуб аёл билан жиноий тил бириктириб, 2017 йилнинг ноябрь ойида Урганч шаҳрида яшовчи, 1994 йилда ва 1998 йилда туғилган қизларни алдов йўли билан “Урганч-Москва-Дубай” йўналишида жўнатишга тайёрлаётганида кирдикорлари фош этилди.
 
Вилоят ИИБ ходими, майор З. Исмайиловнинг маълумотига кўра, аёллик номига доғ тушириб, “одамфуруш”ликка қўл урган, А.Б. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чорасида сифатида қамоққа олинди.
             
Шу ўринда, фуқароларимиздан хорижда пул топаман деб, нафсига қул кимсаларнинг домига тушиб қолмасликка ҳам ўзлари ҳаракат қилишлари керак.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Урганчлик қизлар Фоҳишалик Одам савдоси Абу-Даби 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар