Учрашувда Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари иштирок этди.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, иқтисодий, инвестицион соҳалардаги барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит, сув манбалари ва хавфсизлик жабҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини батафсил муҳокама қилинди.
Марказий Осиё давлатлари вакиллари 2019 йил сўнгига қадар Марказий Осиё бўйича янги стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасидаги ЕИнинг қарорини қўллаб-қувватладилар ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифлар бердилар.
Ялпи мажлислар ва бошқа шаклдаги учрашувлар чоғида минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.