11 кунлик горилла боласининг кўриниши яхши. Аввалига у ўзи мустақил равишда нафас ололмаётганди.
Ушбу ҳайвонот боғи ҳайвонларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволашга ихтисослашган. Профессор Дэвид Кахилл эса ҳайвонларни туғдириш билан шуғулланувчи ва кесарча кесиш амалиётини ўтказувчи жаҳондаги саноқли шифокорларнинг бири саналади. У Кера исмли она гориллага ёрдам бериш учун чақирилган. Айтиш керакки, Кера мажбурият юзасидан операция қилинди.
“Фарзандларимнинг туғилиши ва Керанинг фарзандини дунёга келтириш ҳаётимдаги энг қувончли дамлар, дея оламан. Она ва бола гориллаларни бирга кўриш ва саломатликлари жойида эканини ҳис этиш қандай яхши”, – дейди Кахилл.
11 кунлик горилла боласининг кўриниши яхши. Аввалига у мустақил нафас ололмаётганди. Энди эса унинг аҳволи яхши. У доимий назорат остида.
“Дунё миқёсида ҳар бир горилланинг туғилиши жуда қувонарли ва ғаройиб ҳолат. Унинг кесарча кесиш орқали кўзи ёриши эса янада қувонарли. У жарроҳлик операцияси йўли билан туғиши лозим, деган қарорга бирдан келганимиз йўқ. Керанинг аҳволи яхши эмасди, у кучсиз эди. Шу сабабли биз операция йўли билан туғдиришга қарор қилдик. Акс ҳолда аҳволи ёмонлашаётганининг ҳисобига у фарзандини йўқотиши ҳам мумкин эди”, – дейди ҳайвонот боғининг бош кузатувчиси Жон Партриж.