...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия ЕИдан чиқишининг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?


14:19, 11.04.2018 Жамият
 4 023

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик мсалалари ҳам кун тартибига қўйилди.

Кеча, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Европа Иттифоқидан чиқиши (“Брексит”)  ва унинг Ўзбекистонга алоқаси бўйича масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича катта музокарачиси Сара Крофт бошчилигидаги делегация иштирок этди.
 
Шунингдек, музокараларда Буюк Британия Элчиси Кристофер Алан ҳам қатнашди.
 
Суҳбат чоғида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон – Буюк Британия муносабатларининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
 
Хусусан, асосий эътибор Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши билан боғлиқ масалаларга қаратилди.
 
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги амалдаги Битим қоидалари қандай тартибда белгиланишига ҳам эътибор қаратилди.
 
Жумладан, мазкур Битим қоидаларини “Брексит” жараёнидан сўнг кучга кириши кутилаётган Ўзбекистон-Буюк Британия шартномаси лойиҳасига киритиш тўғрисида сўз юритилди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Буюк Британия Брексит ЕИ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар