...
МЕНЮ
ONLINE TV

БРИКС саммитида нималар бўлди?


11:38, 27.07.2018 Олам
 2 687

Ташкилотга аъзо мамлакат етакчилари Йоханнесбург шаҳрида тўпланди.

Кеча, 26 июль куни ЖАР пойтахти Йоханнесбург шаҳрида БРИКСнинг 10-саммити бўлиб ўтди. Саммит якунига кўра, қўшма декларация имзоланди.
 
Декларацияда қайд этилишича, БРИКС мамлакатлари етакчилари хавфсизликка анъанавий ва ноанъанавий шаклдаги таҳдидларга биргаликда қурашишга келишиб олганлар.
 
Давлат ва ҳукумат раҳбарлари ўн йил давомида БРИКС эришган ютуқларни мамнуният билан таъкидлаган. Шунингдек, улар ўзаро ҳурмат, суверен тенглик, демократия ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш таомйилига содиқ қолишларини қайд этганлар.
 
БРИКС давлатлари етакчиларининг 2019 йилдаги саммит Бразилияда бўлиб ўтади. Бу қабул қилинган декларацияда белгилаб қўйилган.
 
БРИКСда раислик бир давлатдан иккинчисига аббревиатурадаги тартиб бўйича, БРИКС – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР, ўтиб боради.
 
Ташкилотнинг 10-саммити бугун, 27 июль куни ташкилотга аъзо бўлмаган давлатлар иштирокидаги йиғилиш билан якунланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:БРИКС Йоханнесбург 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!