...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Хитойда АҚШ–Россия муносабатлари юзасидан баёнот берди


14:38, 05.09.2017 Олам
 3 553

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин сўзларига кўра, Россиядаги АҚШнинг дипломатик ходимлари сони 155 кишига камайиши мумкин.

Шу йилнинг 3–5 сентябрь кунлари Хитойнинг Сяминь шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг IX саммити бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида “hurriyet.com” сайти хабар берди.
 
Саммит давомида ОАВ ходимлари учун ўтказилган матбуот анжуманида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Москвадаги АҚШ элчихонаси ходимларининг сонини 155 кишига камайтириш ва икки мамлакатнинг хорижий ваколатхонаси ходимларининг сонига тенглаштириш кераклигини айтиб ўтди.
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳукумати бир қанча россиялик  дипломатик идора ходимларини персона нон-грата деб топиб, мамлакатдан чиқариб юборгандан кейин икки давлат ўртасидаги  дипломатик муносабатлар ёмонлашган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Россия АҚШ БРИКС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!