...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Эрдўғаннинг таклифини фақат бир шарт бажарилганда, қабул қилиши мумкин


12:35, 27.07.2018 Олам
 7 366

Туркия президенти БРИКС саммити давомида Россия президенти билан суҳбатлашган.

Аввалроқ, БРИКС саммитида аъзо давлатлар – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР якуний декларация имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг бирга овқатланиш таклифини қачон қабул қилишини маълум қилди.
 
Туркия президенти БРИКС саммити давомида Россия президенти билан суҳбатлашган ва икки давлат ўртасида алоқаларнинг ривожланиши баъзи давлатларнинг ғашига тегаётганини таъкидалаган. Шундан сўнг, Путин Эрдўғанга ресторанга бориш ҳақидаги таклифини эслатган. Туркия раҳбари таклиф ўз кучида эканини билдирган. Путин таклиф қачон қабул қилинишини ҳам айтиб ўтган.
 
“Қачонки, сиз бизнинг гўшт маҳсулотларимизни бозорларингизга киритсангиз ва ресторанларда бизнинг гўштли овқатларимиз бўлса, ўшанда овқатланамиз”, деган Путин Эрдўғанга.
 
Туркия президенти катта мамнуният билан Путинни кутишга ваъда берган.
 
Маълумот учун, Эрон, Индонезия, Туркия БРИКСга қўшилиши мумкин бўлган давлатлар сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Миср, Аргентина, Нигерия, Сурия, Бангладеш, Греция “бешликка” аъзо бўлиш истагини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған БРИКС 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!