БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаси давлатларидан иборат гуруҳ ҳисобланади.
БРИКСнинг кейинги саммити 2016 йил 15-16 октябрь кунларида Ҳиндистон раислиги остида Гоа шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар берди.
“Мен шуни маълум қилишдан мамнунманки, БРИКСнинг 8-саммити Гоада ўтади”, – дейди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж.
Маълумот ўрнида, БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка республикаси давлатларидан иборат гуруҳ ҳисобланади. Унинг номи ҳам аъзо давлатларнинг инглиз тилидаги номлари бош ҳарфларидан олинган.
БРИК 2009 йилда Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган учрашув чоғида тузилган. 2011 йил мазкур гуруҳга Жанубий Африка республикаси қўшилади ва гуруҳ БРИКС номини олди.