...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда 5 мамлакат раҳбари терроризм муаммосини муҳокама қилади


13:04, 14.10.2016 Олам
 3 725

15-16 октябрь кунлари БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари якунига кўра, келаси йил учун муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

15-16 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа штати БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси) мамлакатлари саммитига мезбонлик қилади. Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари Амар Синханинг айтишича, саммит давомида ўзаро иқтисодий ва сиёсий масалалар кўриб чиқилади. Йиғилишнинг асосий мавзуси терроризмга қарши курашиш муаммоси бўлиши қайд этилмоқда.
 
Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков саммит 15 октябрь куни норасмий тарзда бошланишини маълум қилган эди. 16 октябрда 5 та мамлакат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказадилар ва шундан сўнг, расмий саммит очилиши кўзда тутилган. Кенг таркибдаги саммит йиғилиши мавзуси “БРИКС ҳамкорлиги – олға ҳаракат” деб номланди.
 
Саммит якунига кўра Якуний декларация имзоланиши, олдиндаги йил учун биргаликдаги ҳаракат режаси тузилиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:БРИКС Терроризм Ҳиндистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!