...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бошига ўроқ санчилган йигит воқеаси (видео)


13:53, 27.04.2017 Олам
 4 965

Бир неча йигит жабрланувчини аввалига дўппослашган, кейин эса унга ўроқ билан ҳужум қилишган.

Жакартада (Индонезия) кўчада ёшлар ўртасида мудҳиш жанг бўлиб ўтди. Низо натижаси ўлароқ, ёш йигитнинг бошига ўроқ билан зарб беришган ва ўроқ унинг бошига санчилиб қолган. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, жанжал 18 ёшли йигитлар ўртасида кечган. Бир неча йигит жабрланувчини аввалига дўппослашган, кейин эса унга ўроқ билан ҳужум қилишган. Йигит мўъжизавий тарзда тирик қолган.
 
Воқеа гувоҳларидан бири олган видеода жабрланувчининг воқеа жойидан дўстига суянган ҳолда кетаётганини кўриш мумкин. Видеода унинг пешонасига санчилган ўроқ яққол акс этган.
 
Йигит шифохонага келганида, дарҳол операция қилинди. Шундан кейин унинг саломатлиги барқарорлашди. Маҳаллий полиция вакиллари воқеа юзасидан 30 кишини сўроқ қилмоқда. Айтишларича, жанжал мушакбозлик сабаб қўшни туманларда яшовчи йигитлар ўртасида юзага келган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жакарта Ўроқ Жанг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!