...
МЕНЮ
ONLINE TV

Евроиттифоқнинг Марказий Осиё вазирлари билан учрашуви Ўзбекистонда ўтказилади


12:56, 27.04.2017 Жамият
 1 818

Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс ҳам иштирок этди.

Бугун, 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.


 
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник соҳалардаги ҳамкорлиги ҳамда айрим минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
 
Мулоқот чоғида минтақалараро Европа Иттифоқи – Марказий Осиё вазирлар учрашувини Ўзбекистонда ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
 
Шунуингдек, бўлажак икки томон учрашувлари ва ҳамкорликдаги қўшма институтлар мажлисининг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
 
Музокараларда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари Элчи Эдуардс Стипрайс ҳам иштирок этди.
Бобур Жалолов

Теглар:Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар